Ҳуқуқлар кафолати
Тошкент давлат юридик университети ҳуқуқшунослариҲар бир халқнинг тақдирида муҳрланиб қоладиган тарихий ҳужжатлар миллат равнақи, давлатчилик пойдеворининг мустаҳкам бўлиши учун хизмат қилганлиги билан аҳамиятлидир. Ҳар қандай давлатнинг эртанги куни ва тараққиёт босқичи қонун ва қонун устуворлиги қанчалик кафолатланганлиги билан бевосита боғлиқ. Жамият, давлат қолаверса, ҳар бир шахснинг турмуш тарзи қонунга мувофиқ бўлиши лозим. Бу эса, қонунийликни таъминлашга хизмат қилиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ўз аксини топади.